Qorong‘i rejim
Жамият

Андижонда 19 туп тут дарахти қўпорилди

Akmal Eshonxonov21 кўришлар
Андижонда 19 туп тут дарахти қўпорилди

Бу орқали табиатга 1,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди.

Андижон вилоятидаги "Бахт Имкон Ривожи" фермер хўжалиги ҳудудида 19 туп тут дарахти қўпориб ташлангани аниқланди.

Вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси маълумотига кўра, ҳолат хўжалик ишчиси томонидан содир этилган. Оқибатда табиатга 1,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Андижонда 19 туп тут дарахти қўпорилди | Effect.uz