Сиёсат

«Администрациядан Комилман»: Сурхондарё вилоят ҳокимини алдаб, ўзини Президент администрацияси ходими деб таништирган амалдор қамалди

Akmal Eshonxonov139 кўришлар
«Администрациядан Комилман»: Сурхондарё вилоят ҳокимини алдаб, ўзини Президент администрацияси ходими деб таништирган амалдор қамалди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида департамент бошлиғи бўлиб ишлаган 38 ёшли И.Ж. ўзини «Администрациядан Комилман», деб таништириб, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовга қўнғироқ қилган.

У афғонистонлик тадбиркорнинг Термиз шаҳридаги «Дипломат» ресторани ўрнида кўп қаватли уй қуришига рухсат олиш масаласида амалий ёрдам сўраган.

Судда И.Ж. ўзини «Комил» деб таништирганини тан олган, бироқ айбига тўлиқ иқрор бўлмаган. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди И.Ж.ни Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми ва 219-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топган.

Суд ҳукмига кўра, у 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жазони манзил колонияда ўташ белгиланган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

«Администрациядан Комилман»: Сурхондарё вилоят ҳокимини алдаб, ўзини Президент администрацияси ходими деб таништирган амалдор қамалди | Effect.uz