2026-йил 1-сентябрдан давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдори ошади.
Вазирлар Маҳкамасининг 246-сон қарорига кўра, тўлов миқдори Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)га нисбатан белгиланган коеффициентлар асосида ҳисобланади.
Тўлов миқдори учта асосий омилга боғлиқ:
боғча жойлашган ҳудуд;
боланинг боғчада бўлиш вақти;
оиладан боғчага қатнайдиган болалар сони.
Масалан, Тошкент шаҳрида бир бола учун ойлик тўлов:
4–5 соат — 54 472 сўм;
9 соат — 290 488 сўм;
10,5 соат — 346 016 сўм;
12 соат — 391 952 сўм;
24 соат — 413 292 сўмни ташкил этади.
Агар бир оиладан боғчага биттадан ортиқ бола қатнаса, кейинги ҳар бир бола учун тўлов миқдори камайтирилган коеффициент асосида ҳисобланади.
Бошқа ҳудудларда тўловлар Тошкент шаҳрига нисбатан пастроқ белгиланган.




