Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 25-ноябрдаги 640-сон қарори билан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида хабар бериш тартиби тасдиқланди.
Низомга кўра, масъул субектлар ўз хизмат ва касбий фаолияти давомида ҳуқуқбузарликлар, жумладан, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик, вояга етмаганларнинг никоҳи ҳамда 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик ҳолатларини аниқласа, бу ҳақда тегишли идораларга хабар бериши керак.
Бундай ҳолатлар фуқаролар мурожаатлари, таълим муассасаларидаги педагогик кузатувлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар, шунингдек, тиббий кўрик ва даволаш жараёнларида аниқланиши мумкин.
Хабарнома юборилганидан сўнг масъул ходим жабрланувчига бу ҳақда маълумот бериши, шунингдек, унинг ҳуқуқлари ва мавжуд ёрдам чораларини тушунтириши лозим. Жумладан, хотин-қизларга ҳимоя ордери олиш, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва бошқа ташкилотлардан ёрдам сўраш ҳамда бепул юридик маслаҳат олиш ҳуқуқи ҳақида маълумот берилади.ЗИдоравий ахборот тизимлари тўлиқ интеграция қилингунига қадар бундай ҳолатлар ҳақида Ички ишлар вазирлигининг «102» ёки «112» ягона диспетчерлик хизматига телефон орқали хабар берилади.




