Миллий гвардиянинг қўриқлаш соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш ва хизмат қамровини ошириш режалаштирилмоқда. Таклифга кўра, қўриқланадиган обектлар тури 13 тадан 24 тага етказилади.
Шунингдек, жисмоний ва техник қўриқлаш, танқисчилик хизмати ҳамда турли тадбирларда жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматлар кўламини кенгайтириш кўзда тутилган.
Режага мувофиқ, 2027-йилда қўриқланадиган обектлар сонини 600 мингтага, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар сонини эса 800 тага етказиш мақсад қилинган.
Бундан ташқари, яна 1,5 мингта маҳаллада патруллик хизматини ташкил этиш учун қўриқлаш хизмати ходимлари сонини 8 минг нафарга ошириш таклиф этилмоқда.




