Qorong‘i rejim
Жамият

Ёш экофаоллар Сенат Раиси билан очиқ мулоқот ўтказди

Akmal Eshonxonov10 кўришлар
Ёш экофаоллар Сенат Раиси билан очиқ мулоқот ўтказди

Олий Мажлис Сенати Раиси томонидан ёш экофаоллар билан ўтказилган очиқ мулоқотда Республика Ёш экологлар ҳаракати аъзолари қаторида ЭФФЕЦТ.УЗ ахборот агентлиги мухбири Диёрбек Базарбаев ҳам иштирок этди.

Тадбир давомида ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот ташкил этилиб, экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган таклиф ва ташаббуслар тингланди.

Мулоқотда ёшларнинг экологик муаммоларни ҳал этишдаги иштироки, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва бу борадаги фаоллигини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, экологик муаммоларни бартараф этиш ва мамлакатда соғлом атроф-муҳитни шакллантириш фақат мутасадди ташкилотларнинг эмас, балки жамиятнинг барча қатламлари, хусусан, ёшларнинг ҳам фаол иштирокини талаб қилади. Шу маънода, ёш экофаолларнинг таклиф ва ташаббуслари экологик вазиятни яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг муҳим қисми ҳисобланади.

Ушбу масалаларнинг Сенат Раиси иштирокида муҳокама қилиниши эса ёшларнинг экология соҳасидаги ташаббусларини тинглаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва мавжуд муаммоларга ечим излаш учун очиқ мулоқот майдони яратилганини кўрсатади.

Яшил келажакни барпо этишда ёшлар нафақат экологик жараёнларнинг кузатувчиси, балки ўзгаришларнинг фаол иштирокчиси ва ташаббускори сифатида ҳам муҳим ўрин тутади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ёш экофаоллар Сенат Раиси билан очиқ мулоқот ўтказди | Effect.uz