Qorong‘i rejim
Жамият

Аёлнинг шахсий суратлари билан шантаж қилган эркак қамоққа олинди

Akmal Eshonxonov14 кўришлар
Аёлнинг шахсий суратлари билан шантаж қилган эркак қамоққа олинди

Қашқадарёда ижтимоий тармоқ орқали танишган аёлнинг шахсий суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилган эркак ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятида яшовчи, муқаддам судланган эркак ТикТокъдаги «18+» саҳифаси орқали Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи, 1993-йилда туғилган аёл билан танишган. У аёлга уйланиш нияти борлигини билдириб, ишончига кирган ва бир нечта шахсий суратларини қўлга киритган.

Кейинчалик эркак ушбу суратларни уяциз тасвирларга айлантириб, ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан таҳдид қилган. Шу йўл билан аёлдан ўз пластик картасига пул ўтказишни талаб қилган.

Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида гумонланувчи қўлга олинган. Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида ҳам аёл танишининг шахсий маълумотларини ошкор қилиш билан қўрқитиб, ундан 20 миллион сўм талаб қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Аёлнинг шахсий суратлари билан шантаж қилган эркак қамоққа олинди | Effect.uz