Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Янги Тошкент аеропорти яқинида Аероцитй қурилади

Akmal Eshonxonov10 кўришлар
Янги Тошкент аеропорти яқинида Аероцитй қурилади

Янги Тошкент халқаро аеропортига туташ ҳудудда қиймати 5 миллиард долларлик Аероцитй лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Унда логистика ва электрон тижорат марказлари, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар ҳамда турар жойларни ўз ичига олган яхлит экотизим яратилади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг транспорт ва логистика соҳасидаги инвесторлар ҳамда тадбиркорлар билан учрашувида маълум қилинди. Унда авиация соҳасига хусусий инвестицияларни жалб қилиш ва бозор иштирокчилари учун қулай иқтисодий шароитлар яратиш бўйича янги ташаббуслар илгари сурилди.

Таъкидланишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда 11 та халқаро аеропорт замонавий талаблар асосида реконструксия қилинган. Мўйноқ, Қўқон, Зомин, Арнасой, Шаҳрисабз, Сариосиё ва Сўхдаги аеропортлар қайта тикланган. Натижада мамлакатдаги аеропортлар сони 18 тага етган.

Урганч, Самарқанд, Бухоро ва Наманган аеропортлари эса хусусий сектор билан ҳамкорликда инвесторлар ишончли бошқарувига берилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Янги Тошкент аеропорти яқинида Аероцитй қурилади | Effect.uz