26-ноябр куни "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида "Инсон фахри" миллий мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилишича, тадбирда турли соҳаларда жасорати, фидойилиги ва мардлиги билан ажралиб турган, жамият ҳаётига муносиб ҳисса қўшган инсонларнинг ҳаётий ҳикоялари кенг жамоатчиликка тақдим этилди.
Ушбу тадбирга Ўзбекистондаги бир нечта таниқли шахслар ташриф буюрди.



















