Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Инвесторлар, сайёҳлар ва тадбиркорлар учун тансоқчилик хизмати йўлга қўйилади

Akmal Eshonxonov90 кўришлар
Инвесторлар, сайёҳлар ва тадбиркорлар учун тансоқчилик хизмати йўлга қўйилади

Ўзбекистонда инвесторлар, сайёҳлар ва тадбиркорларга шахсий қўриқчилик хизматларини кўрсатиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 26-ноябр куни Президент Шавкат Мирзиёевга қўриқлаш хизматлари сифати ва қамровини ошириш бўйича ўтказилган тақдимотда маълум қилинди.

Янги хизматлар қаторига оилавий ва бошқа тадбирларда жамоат тартибини сақлаш, учувчисиз учиш аппаратлари орқали кузатув олиб бориш ҳамда мавсумий фаолият юритувчи обектларни қўриқлаш ҳам киритилмоқда.

Шунингдек, кўп квартирали уйларда домофон ва ташвиш тугмаларини ўрнатиш орқали техник қўриқлаш хизматини жорий этиш таклиф қилинган. Янги қурилаётган обектларни қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш бўйича ягона талаблар белгиланиши ҳам кўзда тутилмоқда.

Қўриқлаш соҳасида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш, техник воситаларни ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш тартибини белгилаш режалаштирилган.

Тақдимотда қўриқлаш қурилмаларини маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Маҳаллийлаштириш даражасини 30 фоиздан 60 фоизга, ишлаб чиқариш қувватини эса ойига 10 мингтадан 30 мингтага етказиш орқали қурилмалар таннархини 1,7 баробар арзонлаштириш имконияти борлиги қайд этилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар