Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Онлайн ишлайдиган ходимни СМС орқали ишдан бўшатиш тартиби таклиф этилмоқда

Akmal Eshonxonov8 кўришлар
Онлайн ишлайдиган ходимни СМС орқали ишдан бўшатиш тартиби таклиф этилмоқда

Меҳнат кодексига масофадан ишловчи ходимлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибига оид ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Лойиҳага кўра, иш берувчи ходимга ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ нусхасини буюртма хат ёки электрон шаклда юбориши мумкин. Электрон хабар «Ягона миллий меҳнат тизими»даги шахсий кабинет, расмий телефон рақами, электрон почта ёки шартномада келишилган бошқа дастурлар орқали етказилади.

Хабарда меҳнат шартномаси бекор қилинган сана ва асослар кўрсатилиши шарт.

Шунингдек, ишга тиклаш бўйича судга мурожаат қилиш учун белгиланган уч ойлик муддат буйруқ нусхаси ёки электрон хабар ходимга етказилган кундан бошлаб ҳисобланиши таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳаси ҳозирча муҳокама босқичида.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Онлайн ишлайдиган ходимни СМС орқали ишдан бўшатиш тартиби таклиф этилмоқда | Effect.uz