Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Мирзиёев 2027-йилни Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили деб эълон қилиш ташаббусининг аҳамиятини таъкидлади

Akmal Eshonxonov2 кўришлар
Мирзиёев 2027-йилни Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили деб эълон қилиш ташаббусининг аҳамиятини таъкидлади

Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси 2027-йилни Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили деб эълон қилган. Ушбу ташаббусни 80 дан ортиқ давлат қўллаб-қувватлаган.

Президент Шавкат Мирзиёев халқаро йилнинг расмий очилиш маросими иштирокчиларига йўллаган мурожаатида туризмнинг жаҳон иқтисодиётидаги ўрни ортиб бораётганини таъкидлади. Унинг маълум қилишича, 2025-йилда туризмнинг глобал ялпи ички маҳсулотдаги улуши 11,6 триллион доллар ёки 9,8 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистонга 2026-йилнинг дастлабки 10 ойида 11,6 миллион нафар сайёҳ ташриф буюрган. Туристик хизматлар экспорти эса 1,5 баробар ўсиб, 6 миллиард долларга етган. Мамлакатда ҳозир 7 600 та меҳмонхона ва шунга ўхшаш жойлаштириш обекти фаолият юритмоқда.

Давлат раҳбари 2030-йилга қадар хорижлик сайёҳлар сонини 20 миллион нафарга, туристик хизматлар экспортини 10 миллиард долларга, соҳада банд аҳоли сонини 2 миллион нафарга етказиш мақсад қилинганини маълум қилди. Туризмнинг ЯИМдаги улушини эса 7 фоизга етказиш режалаштирилган.

Бунинг учун ишбилармонлик, саргузашт, агро, этно, тиббиёт ва гастрономия туризмини ривожлантириш, янги туристик масканлар ташкил этиш кўзда тутилган. Ҳозирда мамлакатда бундай масканлар 57 та бўлиб, 2030-йилгача уларни 140 тага етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, Мирзиёев ички туризмни ривожлантириш, Марказий Осиё давлатлари билан ягона туристик макон яратиш ва миллий қадриятларни замонавий технологиялар билан уйғун ҳолда асраш муҳимлигини таъкидлади.

Президент 2027-йилдаги тадбирлар билан чекланиб қолмасдан, кейинги беш йилга мўлжалланган глобал ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Ушбу дастурни «БМТ Туризм» ташкилоти етакчилигида давлатлар, халқаро ташкилотлар ва хусусий сектор ҳамкорлигида амалга ошириш таклиф этилди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Мирзиёев 2027-йилни Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили деб эълон қилиш ташаббусининг аҳамиятини таъкидлади | Effect.uz