Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Реклама овози теледастур овозидан баланд бўлиши мумкин эмас

Akmal Eshonxonov6 кўришлар
Реклама овози теледастур овозидан баланд бўлиши мумкин эмас

Рақобат қўмитасига айрим телеканалларда реклама блоклари овози асосий кўрсатувникидан анча баланд экани юзасидан томошабинлардан мурожаатлар келиб тушмоқда.

Қўмита эслатишича, «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 27-моддасига мувофиқ, реклама ва унинг анонси овози реклама билан узилган теледастур ёки телекўрсатув овозидан баланд бўлмаслиги керак.

Ушбу талабга риоя этилиши назорат қилинади. Зарур ҳолларда овоз даражаси техник воситалар орқали текширилади. Қонун талабларини бузиш эса жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Қўмита телерадиоканаллар, реклама агентликлари ва тарқатувчиларни белгиланган талабларга риоя этишга чақирди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Реклама овози теледастур овозидан баланд бўлиши мумкин эмас | Effect.uz