Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида халқаро қидирувда бўлган Й.Г. Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга қайтарилди.
Тергов маълумотларига кўра, Й.Г. Хоразм вилоятидаги Бандликка кўмаклашиш тизимида масъул ходим лавозимида ишлаган даврида мансаб ваколатларидан фойдаланиб, давлат маблағларини талон-торож қилиш ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштиришда гумонланмоқда.
У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари бўйича қидирувга берилган эди.
Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.




