2035-йилга қадар Марказий Осиё мамлакатлари аеропортлари инфратузилмасига 5 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкентда ўтказилган ВИ халқаро Централ Асиа Авиатион Суммит доирасида маълум қилинди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, 2025-йилда Марказий Осиёнинг беш давлати авиакомпаниялари жами 31,7 миллион йўловчи ташиган. 2035-йилга бориб бу кўрсаткич қарийб 59 миллион нафарга етиши прогноз қилинмоқда.
Ўзбекистонда ҳозирда ўндан ортиқ маҳаллий авиакомпания фаолият юритмоқда. Мамлакат авиапаркидаги ҳаво кемалари сони 110 тадан ошган. 2025-йилда маҳаллий авиакомпаниялар 11 миллиондан зиёд йўловчига хизмат кўрсатган.
Саммитда Навоий аеропортини халқаро юк ташиш хаби сифатида ривожлантириш ҳамда ҳаво, темир йўл ва автомобил транспорти ўртасидаги интеграцияни кучайтириш минтақадаги устувор вазифалар сифатида қайд этилди.




