2026-йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 65,4 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 млрд долларга ёки 6,3 фоизга ошган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорлари Хитой, Россия ва Қозоғистон бўлган.
Ташқи савдо айланмасида энг юқори улушга эга ТОП-10 давлат қуйидагилар:
Хитой — 15,2 млрд доллар;
Россия — 10,5 млрд доллар;
Қозоғистон — 4,3 млрд доллар;
Туркия — 2,2 млрд доллар;
Афғонистон — 1,6 млрд доллар;
Жанубий Корея — 1,4 млрд доллар;
Бирлашган Араб Амирликлари — 1,4 млрд доллар;
Франсия — 1,3 млрд доллар;
Гонконг — 1,3 млрд доллар;
Қирғизистон — 1,1 млрд доллар.
Қайд этилишича, ушбу 10 та давлат ҳиссасига Ўзбекистон умумий ташқи савдо айланмасининг 61,5 фоизи тўғри келган.




