Роцкстар Гамес томонидан 19-ноябр куни чиқарилган Гранд Тҳефт Ауто 6 (ГТА 6) савдолари бўйича рекорд натижа қайд этгани айтилмоқда.
Сенсор Товер таҳлилларига кўра, ўйиннинг олдиндан буюртмалари ва дастлабки кун савдолари 24,5 миллион нусхадан ошган. Бу эса тахминан 2,36 миллиард доллар даромад келтирган.
Ушбу натижа ГТА 6ъни тарихдаги энг йирик кўнгилочар релизлардан бирига айлантириши мумкин. Бироқ Роцкстар Гамес ва унинг бош компанияси Таке-Тво ўйиннинг аниқ савдо кўрсаткичларини ҳозирча эълон қилмаган. Компаниялар талабни «мисли кўрилмаган» деб баҳолаган.
Ўйин воқеалари Флоридадан илҳомланган Леонида ҳудудида кечади. Асосий қаҳрамонлар — майда жиноятчилар Люсия ва унинг ҳамкори Жейсон.
ГТА 6ъни ишлаб чиқиш харажатлари 1 миллиард доллардан ошгани тахмин қилинмоқда. Бу уни тарихдаги энг қиммат видеоўйинлардан бирига айлантириши мумкин.




