Мамлакатда халқаро рақамли тўлов тизими фаолияти йўлга қўйилгани муносабати билан миллий тўлов тизимлари фойдаланувчилари учун ҳам янги қулайликлар тақдим этилиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда Аппле Пай халкаро тўлов хизмати расман ишга туширилди ҳамда маҳаллий Узцард ва Ҳумо карталарини ҳам ушбу хизматга улаш имконияти тез орада тақдим этилади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.
27-октабр куни бўлиб ўтган ишга тушириш маросимидан сўнг фойдаланувчиларга банк карталарини Аппле Валлет иловасига қўшиб, иПҳоне, Аппле Ватч ва бошқа мос қурилмалар орқали тўловларни амага ошириш имкони яратилди.
Дастлабки босқичда Аппле Пай хизматига қуйидаги банк карталарини улаш мумкин:
— Ўзбекистон Миллий банки — Виса ва Мастерцард;
— Ипак Йўли Банки — Виса ва Мастерцард;
— Ориент Финанс Банк — Виса ва Мастерцард;
— Капиталбанк — Виса ва Мастерцард;
— ТБЦ Банк Узбекистан — Виса ва Мастерцард;
— Оцтобанк — Виса ва Мастерцард;
— Ҳамкорбанк — Виса;
— Узум Банк — Виса.
«Маҳаллий тўлов тизимлари (Узцард ва Ҳумо) карталарини Аппле Пай хизматига улаш бўйича тегишли ишлар давом эттирилмоқда ва уларни хизматга улаш имконияти тез орада тақдим этилади», — дейилади Марказий банк хабарида.
Марказий банк маълумотларига кўра, тўловларни амага оширишда карта маълумотларининг махфийлиги ва тўловлар хавфсизлиги махсус технологик ечимлар орқали таъминланади. Хизматдан фойдаланиш имконияти банклар ҳамда тўлов тизимларининг техник тайёргарлигига қараб босқичма-босқич кенгайтириб борилади.
Бундан ташқари, 27-октабрдан эътиборан Гоогле Валлет ва Аппле Валлет иловаларига Ўзбекистон банклари томонидан чиқарилган карталарни қўшиш имконияти пайдо бўлди. Ҳозирда Гоогле Валлет тизими 9 та банк — АВО Банк, Оцтобанк, Узум Банк, ТБЦ Банк, Алоқабанк, Капиталбанк, Ипак Йўли банки, Ўзмиллийбанк ҳамда Ориент Финанс Банк томонидан чиқарилган Виса ва Мастерцард карталарини қўллаб-қувватламоқда.
Аппле Пай хизматининг жорий этилиши мамлакат тўлов инфратузилмасининг халкаро рақамли тўлов технологиялари билан интеграциялашувини кенгайтиради.




