Ўзбекистон

Тошкентда Марказий Осиё таълим раҳбарлари йиғилди

Akmal Eshonxonov15 кўришлар
Тошкентда Марказий Осиё таълим раҳбарлари йиғилди

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Марказий Осиё халқаро таълим форуми доирасида халқаро делегациялар иштирокида расмий йиғилиш таṣкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири, Қозоғистон Республикаси фан ва олий таълим вазири, Қозоғистон Республикаси таълим вазири, Қирғизистон Республикаси фан, олий таълим ва инновациялар вазири, Тожикистон Республикаси таълим ва фан вазири, Туркманистон таълим вазири ҳамда Туркия Олий таълим кенгаши раиси, шунингдек, хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим таṣкилотлари раҳбарлари, халқаро таṣкилотлар вакиллари, хорижий ва маҳаллий экспертлардан иборат жами 1 500 нафардан зиёд иштирокчи қатнашди.

Йиғилишда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, олий таълим тизимининг халқаро интеграциясини кенгайтириш ҳамда минтақавий академик алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, академик мобилликни ривожлантириш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини кенгайтириш, қўшма таълим дастурларини ёълга қўйиш, илмий-инновацион ҳамкорликни кучайтириш ҳамда таълим сифатини халқаро стандартлар асосида ошириш юзасидан муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини ривожлантириш, илғор халқаро тажрибани таълим жараёнига татбиқ этиш ва истиқболли илмий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Мазкур учрашув Марказий Осиё давлатлари ўртасида таълим ва илм-фан соҳасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашинувини кенгайтириш ҳамда минтақанинг халқаро таълим маконидаги рақобатбардошлигини ошириш ёълидаги муҳим мулоқот майдони бўлиб хизмат қилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Тошкентда Марказий Осиё таълим раҳбарлари йиғилди | Effect.uz