Ўзбекистон

Иман Инвест: сирлар очиладими?

Akmal Eshonxonov38 кўришлар

«Иман Инвест» атрофидаги можаро янги босқичга чиқди. Компания раҳбари ва халқаро аудитор ўртасидаги ўзаро айбловлар ортидан молиявий ҳужжатлар ҳам жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди. Эндиликда ушбу масала атрофидаги муҳокамалар янада кенгаймоқда.

Аввалги материалимизда «Иман Инвест» компанияси билан Ислом молиясига мувофиқлик бўйича кенгаш — ИФЦБ ўртасидаги ҳамкорлик тўхтатилгани, шунингдек, компания фаолиятига доир жиддий эътирозлар билдирилгани ҳақида маълумот берган эдик.

25-октябр куни ИФЦБ кенгаши аъзоси, халқаро аудитор Маҳмуд Усмон компания билан ҳамкорлик тўлиқ тўхтатилганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ўтказилган текширувларда инвесторлар маблағларидан фойдаланиш, молиявий операциялар ва ислом молияси талабларига риоя этилиши билан боғлиқ жиддий саволлар юзага келган.

Маҳмуд Усмон компания фаолиятида бир неча миллион долларлик камомад борлигини ҳам билдирди. Шунингдек, инвесторлар маблағларининг айрим харажатларга йўналтирилгани юзасидан эътирозларини баён қилди.

Орадан кўп ўтмай, «Иман Инвест» асосчиси ва раҳбари Рустам Раҳматов ҳам видеомурожаат билан чиқди. У аудитор томонидан билдирилган айбловларни рад этди.

Компания раҳбари, шунингдек, аввалги аудит натижаларини тилга олиб, молиявий фаолиятга оид ҳужжатлар ва янги текширув натижалари ҳақида ҳам маълумот берди.

Бироқ Маҳмуд Усмон бу изоҳларга рози бўлмади. У ўзига нисбатан билдирилган даъволарни рад этиб, компания фаолиятига оид ҳужжатлар, тафтиш комиссияси қарорлари ва молиявий операцияларни тасдиқловчи материаллар мавжудлигини билдирди.

Аудиторнинг баёнотига кўра, ҳужжатларда автомобил хариди ва бошқа молиявий операциялар билан боғлиқ масалалар ҳам акс этган. У инвесторлар маблағлари тақдири юзасидан кўтарилган саволларга ҳужжатлар асосида жавоб берилиши кераклигини таъкидлади.

Шундан сўнг можаро фақат икки томон ўртасидаги келишмовчилик доирасидан чиқиб, кенгроқ муҳокама мавзусига айланди. Хусусан, жамоат фаоллари ҳамда блогер-журналистлар ҳам ушбу мавзуга ўз нуқтаи назарларидан тўхталиб ўтишди.

Айни пайтда мазкур можаро юзасидан жавобини кутаётган бир қатор муҳим саволлар мавжуд. Инвесторлар маблағлари қандай бошқарилган? Компания фаолиятига оид молиявий эътирозлар ҳужжатлар билан қай даражада тасдиқланади? Томонлар ўртасидаги қарама-қарши баёнотларга мустақил текширув қандай аниқлик киритади?

Бу саволларга жавоб топишда томонларнинг баёнотлари билан бир қаторда, молиявий ҳисоботлар, мустақил аудит хулосалари ва ваколатли органларнинг расмий муносабати ҳам муҳим аҳамиятга эг

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Иман Инвест: сирлар очиладими? | Effect.uz