Жазоир аеропортида уч нафар нигериялик йигит араб аёлларига ўхшаб кийиниб, Дубайга учадиган рейсга чиқишга уринган. Бироқ уларнинг бу ҳаракати аеропортдаги хавфсизлик назорати жараёнида фош бўлгани ва йигитлар қўлга олингани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, улар аеропортдаги назоратдан билдирмай ўтиш мақсадида ташқи кўринишини ўзгартирган. Хусусан, рўмол ўраб, юзларини беркитишган ва аёлларча пардоз қилишган.
Уч нафар йигит шу йўл билан эътиборни тортмасдан самолётга чиқишни режалаштирган бўлиши мумкин. Бироқ уларнинг ниқоби иш бермаган ва аеропортда ушланган.
Ҳозирча уларнинг нима сабабдан бундай йўл тутгани, шунингдек, ҳодиса юзасидан қандай ҳуқуқий чора кўрилгани ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.




