Qorong‘i rejim
Жаҳон

Фирибгарликда гумонланаётган яна бир ўзбекистонлик Туркияда қўлга олинди

Akmal Eshonxonov37 кўришлар
Фирибгарликда гумонланаётган яна бир ўзбекистонлик Туркияда қўлга олинди

Ўзбекистонда фирибгарликда гумонланиб, халқаро қидирувга берилган яна бир фуқаро Туркияда қўлга олинди. У мамлакатдан депортация қилинган.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, Н.Р. фуқаролар ишончига кириб, алдаш йўли билан уларнинг кўп миқдордаги мол-мулкини қўлга киритганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қидирув ишлари Ўзбекистонда бошланган. Ўзбекистон ва Туркия ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида унинг қаердалиги аниқланиб, қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал халқаро қидирувда бўлган собиқ давлат ташкилоти ходими ҳам Туркиядан Ўзбекистонга қайтарилгани хабар қилинганди. У Хоразм вилоятидаги Бандликка кўмаклашиш тизимида масъул лавозимда ишлаган даврида давлат маблағларини талон-торож қилиш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда гумонланмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Фирибгарликда гумонланаётган яна бир ўзбекистонлик Туркияда қўлга олинди | Effect.uz