Qorong‘i rejim
Жаҳон

Туркиянинг сайёҳлик поездлари ҳақида эшитганмисиз?

Akmal Eshonxonov7 кўришлар
Туркиянинг сайёҳлик поездлари ҳақида эшитганмисиз?

Сўнгги йилларда дунё бўйлаб поездда саёҳат қилишга қизиқиш ортиб бормоқда. Бир сафар давомида бир нечта манзилни кўриш, йўл бўйи табиат манзараларидан баҳраманд бўлиш ва шошилмасдан сайр қилиш имконияти, айниқса, ёшларнинг эътиборини тортмоқда.

Буюк Британия сайёҳлик агентликлари ассоциацияси (АБТА) томонидан ўтказилган сўнгги тадқиқот натижалари ҳам ушбу тенденсияни тасдиқлайди. Хусусан, 18–24 ёшдагилар орасида поездда саёҳат қилганлар улуши 2023-йилда 5 фоизни ташкил этган бўлса, 2025-йилда бу кўрсаткич 12 фоизга етиб, икки баравардан кўпроққа ошган. Шунингдек, ушбу ёш тоифасидаги иштирокчиларнинг 12 фоизи 2026-йилда ҳам темир йўл орқали саёҳат қилишни режалаштирган.

Туркия ҳам турли манзилларни боғловчи сайёҳлик поездлари, ранг-баранг табиати, тарихий шаҳарлари ва гастрономик мероси билан темир йўл туризми ривожланган мамлакатлардан биридир. Айниқса, куз ва қиш ойларида мамлакатнинг турли минтақаларига қатновчи поездлар орқали тоғли ҳудудлар, ўрмонлар ва тарихий масканлар билан танишиш мумкин.

Туристик Шарқ экспресси (Тоуристиц Эастерн Эхпресс), Караелмас экспресси (Тоуристиц Караелмас Эхпресс) ва Туристик Туз экспресси (Специал Тоуристиц Салт Эхпресс) мамлакатнинг турли ҳудудларини қамраб олган сайёҳлик темир йўл йўналишларидир.

Туристик Шарқ экспресси: Анқарадан Карсгача қишки темир йўл саёҳати

Туристик Шарқ экспресси Анқаранинг тарихий темир йўл вокзалидан йўлга чиқиб, Кириккале, Кайсери, Сивас, Эрзинжан ва Эрзурум шаҳарлари орқали Карсга етиб боради. Йўналиш давомида қор билан қопланган тоғлар ва қишки табиат манзараларини кузатиш мумкин. Поездда йўловчилар учун ётоқли купелар ва вагон-ресторан мавжуд.

Анқарадан Карсга йўл олган поезд Эрзинжанда 2,5 соат, Эрзурумда эса 3,5 соат тўхтайди. Эрзинжан Фурот дарёси бўйларидаги ўзига хос манзаралари билан эътибор торца, Эрзурум минтақага хос жағ кабоби (цағ кебаби) каби маҳаллий таомлари билан машҳур.

Йўналишнинг сўнгги манзили Карс шаҳри бўлиб, унинг атрофида қадимий Ани шаҳри, қишда муз билан қопланадиган Чилдир кўли ва Сарикамиш чанғи маркази жойлашган.

Қайтиш йўналишида поезд Илич, Дивриги ва Сивасда тўхтайди. Иличда Қоронғи канён ва Кемалиедаги анъанавий тош уйлар, Дивригида эса УНЕСЦОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Дивриги Улуғ масжиди ва шифохонаси асосий диққатга сазовор масканлар ҳисобланади.

Темир йўл саёҳати Фригия давридан замонавий Туркия Республикасигача бўлган тарихий ёдгорликлар сақланиб қолган пойтахт Анқарада якунланади.

Ғарбий Қора денгиз минтақаси бўйлаб саёҳат: Туристик Караелмас экспресси

Туркиянинг Ғарбий Қора денгиз минтақасига қатновчи Туристик Караелмас экспресси 2025-йилда сайёҳлик поезди сифатида ишга туширилган. Ушбу темир йўл йўналиши Анқара ва Зонгулдак шаҳарларини боғлайди.

Поезд йўналиши Калежик, Чанкири, Черкеш ва Ениже каби манзиллардан ўтиб, Зонгулдак шаҳрида якунланади. Истанбулга нисбатан яқин жойлашган Зонгулдак Ғарбий Қора денгиз минтақасининг ям-яшил табиати ва кўмир қазиб олиш саноати билан боғлиқ бой тарихий меросга эга шаҳарларидан биридир.

2026-йилги кузги мавсумда Караелмас экспрессининг Анқарадан Зонгулдакка қатновлари 2-октябрдан 13-ноябргача ҳар жума куни амалга оширилди. Енижеда сайёҳлар учун махсус тўхташ вақти ҳам ажратилган.

Қайтиш қатновлари эса 3-октябрдан 14-ноябргача ҳар шанба куни ташкил этилди. Зонгулдакдан Анқарага қайтиш йўналишида Чанкири ва Калежик шаҳарларининг тарихий обидалари билан танишиш имконияти мавжуд.

Қисқа темир йўл саёҳати: Туристик Туз экспресси

Туристик Туз экспресси Анадолунинг марказида жойлашган Анқарани туз саноати билан машҳур Чанкири шаҳри билан боғлайди. 2024-йилда ишга туширилган тўрт вагонли поезд 2026-йил 28-ноябргача ҳар шанба куни бир кунлик бориш-қайтиш қатновларини амалга оширади.

Чанкири шаҳридаги асосий сайёҳлик масканларидан бири Ерости туз ғори ҳисобланади. Бундан ташқари, Тарихий кир ювиш музейи, Чанкири минтақавий таомлари ва маданият уйи ҳамда Чанкири музейи шаҳарнинг тарихи, маҳаллий ошхонаси ва маданий анъаналари билан танишиш имконини беради.

Туркияда темир йўл саёҳатлари турли табиий ва тарихий ҳудудларни қамраб олади. Мамлакатнинг айрим темир йўл йўналишлари қорли тоғлар, ўрмонли водийлар ва тарихий шаҳарлар орқали ўтади. Йўналишлар давомида маҳаллий таомлар, ҳудудларнинг маданий мероси ва аҳолининг турмуш тарзи билан танишиш имконияти ҳам мавжуд.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Туркиянинг сайёҳлик поездлари ҳақида эшитганмисиз? | Effect.uz