Qorong‘i rejim
Жаҳон

Туркияда бир қатор таниқли санъаткорлар қўлга олинди

Akmal Eshonxonov9 кўришлар
Туркияда бир қатор таниқли санъаткорлар қўлга олинди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида гиёҳвандлик воситаларидан фойдаланиш ёки уларни сақлашда гумон қилинаётган 23 нафар шахс қўлга олинди. Улар орасида таниқли хонанда ва актёр Озжан Дениз, актрисалар Дениз Чакир ҳамда Буржу Ўзберк ҳам бор. Бу ҳақда Анадолу ахборот агентлиги хабар берди.

Истанбул Бош прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов фоҳишалик, гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар савдоси, уларни етказиб бериш, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларидан фойдаланиш ва сақлаш билан боғлиқ ҳолатларни қамраб олган.

Тергов давомида гумонланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, яширин гувоҳларнинг баёнотлари, шунингдек, мобил телефонлар ва бошқа рақамли материаллар бўйича экспертиза хулосалари ўрганилган.

Шундан сўнг гиёҳвандлик воситаларидан фойдаланиш ёки уларни сақлашда гумон қилинаётган 35 нафар шахсни қўлга олиш ҳақида қарор чиқарилган. Ҳозиргача улардан 23 нафари ушланган. Қўлга олинганлар орасида Мурат Жейлан, Мурат Башоғлу, Эрдал Бўзқуш ва Жем Гулер ҳам бор.

Қолган 12 нафар гумонланувчини қўлга олиш бўйича тадбирлар давом этмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Туркияда бир қатор таниқли санъаткорлар қўлга олинди | Effect.uz