Ўзбекистон 2027-йилда саёҳат қилиш учун энг хавфсиз мамлакатлар рейтингидан 27-ўринни эгаллади. Мамлакат АҚШ, Германия ва Франсия каби давлатлардан юқорироқ ўринда қайд этилди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
ЦЕОВОРЛД журнали томонидан эълон қилинган 2027-йилги Саёҳат хавфсизлиги рейтингида Ўзбекистон сайёҳлар учун хавфсизлик даражаси «жуда юқори» деб баҳоланган давлатлар қаторига киритилган.
Ҳисоботда мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик, жамоат тартиби ҳамда ички хавфсизлик ҳолати баҳолаш мезонлари сифатида кўрсатилган.
Марказий Осиё давлатлари рейтингда қуйидаги ўринларни эгаллаган: Қозоғистон — 44-ўрин, Туркманистон — 57-ўрин, Қирғизистон — 65-ўрин ва Тожикистон — 73-ўрин.
Рейтингнинг юқори поғоналаридан Сингапур, Япония ва Исландия жой олган. Гаити эса саёҳат қилиш учун энг хавфсиз бўлмаган мамлакат деб топилган.




