Qorong‘i rejim
Жаҳон

Ўзбекистон инглиз тилини билиш даражаси бўйича "жуда паст" ўринни эгаллади

Akmal Eshonxonov4 кўришлар
Ўзбекистон инглиз тилини билиш даражаси бўйича "жуда паст" ўринни эгаллади

Ўзбекистон инглиз тилини билиш бўйича ЭФ Энглиш Профициенцй Индех 2026 халқаро рейтингида 101-ўриндан жой олди. Мамлакат 421 балл тўплаб, «жуда паст даража» тоифасида қолди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ўтган йилги рейтингда 429 балл билан 104-ўринни эгаллаган эди. Бу йил мамлакатнинг рейтингидаги ўрни уч поғонага яхшиланган бўлса-да, тўпланган балл 8 тага камайган.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистон бешта давлат ичида тўртинчи ўринни қайд этди. Минтақа давлатларининг натижалари қуйидагича:

  • Туркманистон — 71-ўрин, 476 балл;

  • Қирғизистон — 90-ўрин, 445 балл;

  • Қозоғистон — 99-ўрин, 424 балл;

  • Ўзбекистон — 101-ўрин, 421 балл;

  • Тожикистон — 110-ўрин, 405 балл.

Собиқ совет мамлакатлари орасида энг юқори натижани Грузия кўрсатди — 32-ўрин ва 540 балл. Беларус 37-, Молдова 39-, Украина 41-, Арманистон 45-, Россия 49- ва Озарбойжон 85-ўриндан жой олди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистон инглиз тилини билиш даражаси бўйича "жуда паст" ўринни эгаллади | Effect.uz