Пуерто-Рико вакили Женнифер Баррето «Мисс Универсе – 2026» халқаро гўзаллик танлови ғолиби деб топилди. 27 ёшли модел танлов тарихида ушбу унвонни қўлга киритган илк она сифатида қайд этилди. Бу ҳақда танловнинг расмий саҳифаларида маълум қилинди.
75-халқаро танлов финали Пуерто-Рикодаги Хосе Мигел Агреолот номидаги Колизейда бўлиб ўтди. Баррето ўз ватани номидан иштирок этиб, томошабинларнинг кучли қўллаб-қувватлашига сазовор бўлди.
Женнифер Баррето 1998-йил 17-декабр куни Пуерто-Риконинг Маягуес шаҳрида туғилган. У тадқиқот психологияси бўйича бакалавр даражасига, шунингдек, психология ва клиник ижтимоий иш йўналишларида иккита магистрлик даражасига эга.
Баррето 2021-йилдан АҚШ Мудофаа вазирлиги тизимида фаолият юритиб келган. У ҳарбий оилаларга зўравонлик ва болаларга нисбатан шафқациз муносабат билан боғлиқ вазиятларда ёрдам кўрсатган. Шунингдек, Пуерто-Рикодаги Болалар диабети ассоциацияси билан ҳамкорлик қилади.
Турмуш қурган ва фарзандли Женнифер Баррето танлов тарихида ушбу мақомда ғолиб бўлган илк иштирокчига айланди. У, шунингдек, «Мисс Универсе» тожини ўз мамлакатида қўлга киритган иккинчи вакил сифатида қайд этилди.




