Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Тошкентнинг қатор туманларига янги прокурорлар тайинланди

Akmal Eshonxonov177 кўришлар
Тошкентнинг қатор туманларига янги прокурорлар тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларига янги прокурорлар тайинланди. Мирзо Улуғбек тумани прокурори лавозимига адлия катта маслаҳатчиси Яхё Абдуғаниевич Абдураҳмонов тайинланди. У тайинловга қадар Юнусобод тумани прокурори бўлиб ишлаган.

Яккасарой тумани прокурори лавозимига адлия катта маслаҳатчиси Ахрор Ганиевич Ахунов тайинланди. А. Ахунов бунга қадар Олмазор тумани прокурори лавозимида фаолият юритган.

Олмазор тумани прокурори лавозимига адлия катта маслаҳатчиси Абдурахим Акрамжон ўғли Мухиддинов тайинланди. У тайинловга қадар Бош прокуратуранинг Ёқилғи-енергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи бўлган.

Яшнобод тумани прокурори лавозимига адлия катта маслаҳатчиси Ойбек Ражаббой ўғли Шамуратов тайинланди. Ушбу лавозимга қадар О. Шамуратов Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

Чилонзор тумани прокурори лавозимига адлия катта маслаҳатчиси Сарвар Тухтамуродович Базаров тайинланди. С. Базаров тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Юнусобод тумани прокурори лавозимига адлия катта маслаҳатчиси Иброхим Асатович Расулов тайинланди. У бунга қадар Бухоро вилояти прокурорининг ўринбосари бўлган.

Сергели тумани прокурори лавозимига адлия катта маслаҳатчиси Сирожиддин Бўриевич Файзиев тайинланди. С. Файзиев тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Миробод тумани прокурори лавозимига адлия катта маслаҳатчиси Кобилжон Нумонович Ахмаджанов тайинланди. У тайинловга қадар Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Тошкентнинг қатор туманларига янги прокурорлар тайинланди | Effect.uz