Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Маҳаллий Кенгашларда ҳокимлар ҳисоботини эшитиш тартиби ўзгаради

Akmal Eshonxonov28 кўришлар
Маҳаллий Кенгашларда ҳокимлар ҳисоботини эшитиш тартиби ўзгаради

Президентнинг 2026-йил 16-ноябрдаги фармони билан маҳаллий Кенгашлар фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг ваколатларини кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Фармонга кўра, маҳаллий Кенгашларда эшитиладиган ҳисоботлар ва уларни тақдим этиш муддатлари тартибга солинади. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўз ҳисобот ва ахборотларини белгиланган муддатда Кенгашга шахсан тақдим этиши шарт бўлади.

Шунингдек, ҳар чоракда камида бир марта Кенгаш сессиясида кун тартибидаги биринчи масала сифатида сайлов округларидаги муаммолар муҳокама қилинади. Ушбу муҳокамалар, қоида тариқасида, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида, аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб ўтказилади.

Фармонда маҳаллий бюджет маблағларини тақсимлашда депутатлар ташаббусини кенгайтириш ҳам назарда тутилган. Жумладан, 2028-йил учун маҳаллий бюджет лойиҳасини шакллантиришда бюджет харажатларининг 3 фоиздан 5 фоизгача бўлган қисми ҳудуд тоифасидан келиб чиқиб, депутатлар ташаббуси асосида йўналтирилади.

Депутатларнинг бюджет ташаббуслари келгуси йил учун бюджет сўровини шакллантириш муддатидан камида бир ой олдин тайёрланиши белгиланган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Маҳаллий Кенгашларда ҳокимлар ҳисоботини эшитиш тартиби ўзгаради | Effect.uz