Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

«Ўзбекнефтгаз» Бухоро НҚИЗни модернизация қилиш учун халқаро компаниялар билан музокара бошлади

Akmal Eshonxonov2 кўришлар
«Ўзбекнефтгаз» Бухоро НҚИЗни модернизация қилиш учун халқаро компаниялар билан музокара бошлади

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш бўйича навбатдаги босқич бошланди. «Ўзбекнефтгаз» АЖ Президент Шавкат Мирзиёевнинг 3-ноябр куни заводга ташрифи давомида берилган топшириқлар асосида корхонани янгилаш ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш лойиҳаларини чуқур таҳлил қилмоқда.

Жамият Бошқарув раиси Абдуғани Санги́нов АҚШ ва Франсиянинг йирик халқаро компаниялари вакиллари билан видеоконференсиялар ўтказиб, лойиҳаларни амалга оширишнинг техник, ташкилий ва иқтисодий жиҳатларини муҳокама қилди.

Хусусан, АҚШнинг йирик муҳандислик компанияларидан бири — КБРни модернизация жараёнида лойиҳани бошқариш бўйича маслаҳатчи (ПМЦ) сифатида жалб этиш, шунингдек, заводни кенгайтириш консепсиясини ишлаб чиқиш бўйича таклифларни тайёрлаш муддатлари кўриб чиқилди.

Франсиянинг Течнип компанияси билан базавий ва батафсил лойиҳалаштириш (ФЕЕД + ДД), Ахенс билан эса технологик ечимларни танлаш ҳамда лицензияловчи сифатида жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Музокараларда хизматлар қийматини мақбуллаштириш, малакали экспертларни жалб қилиш, шунингдек, лойиҳаларнинг муддати, қиймати ва сифатини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг заводга ташрифи чоғида модернизация ишларида белгиланган муддатларга қатъий риоя қилиш, юқори сифат стандартларини таъминлаш, янги ускуналарни мавжуд ишлаб чиқариш жараёнларига уйғунлаштириш ва корхонанинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланган.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида Бухоро НҚИЗнинг йиллик қайта ишлаш қувватини ошириш, юқори сифатли автомобил ёқилғиси ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозор эҳтиёжини таъминлаш имкониятларини мустаҳкамлаш кўзда тутилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

«Ўзбекнефтгаз» Бухоро НҚИЗни модернизация қилиш учун халқаро компаниялар билан музокара бошлади | Effect.uz