Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

«Ўзбекнефтгаз»нинг кредит рейтинги «ББ» даражасида тасдиқланди, прогноз «Ижобий»га ўзгартирилди

Akmal Eshonxonov6 кўришлар
«Ўзбекнефтгаз»нинг кредит рейтинги «ББ» даражасида тасдиқланди, прогноз «Ижобий»га ўзгартирилди

«Фитч Ратингс» халқаро рейтинг агентлиги 16-ноябр куни «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг узоқ муддатли кредит рейтингини «ББ» даражасида тасдиқлади. Бироқ компания бўйича прогноз «Барқарор»дан «Ижобий»га ўзгартирилди.

«Ўзбекнефтгаз»нинг рейтинги Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтинги — «ББ», прогноз «Ижобий» — билан бир хил даражада белгиланган.

Фитч шунингдек, компаниянинг давлат кўмаги ҳисобга олинмаган ҳолдаги мустақил кредит профилини (СЦП) «б»дан «б+» даражасига оширди. Агентлик методологиясига кўра, бу мамлакат рейтинги оширилган тақдирда, «Ўзбекнефтгаз»нинг кредит рейтинги ҳам юқорилаши мумкинлигини англатади.

Фитч баҳонинг яхшиланишини бир қатор омиллар билан изоҳлаган. Жумладан, компаниянинг соф қарзининг ЭБИТДАга нисбати сезиларли даражада яхшилангани, 2026-йилда даромад базаси мустаҳкамлангани ҳамда газ бозорида босқичма-босқич бозор нархларига ўтиш жараёни давом этаётгани қайд этилган.

Агентлик 2028-йилга қадар газнинг либераллашган улгуржи бозори шаклланишини кутмоқда. Шу билан бирга, Фитч давлат томонидан «Ўзбекнефтгаз»га кўмак кўрсатилиши эҳтимолини «ўта юқори» деб баҳолаган. Бунда давлат кафолатлари, солиқ имтиёзлари ҳамда 2025–2026-йилларда дивиденд тўлашдан озод этиш каби омиллар инобатга олинган.

Компаниянинг мамлакат ички иқтисодиётини энергия ресурслари билан таъминлашдаги роли ва йирик иш берувчилардан бири экани ҳам рейтинг баҳосида ҳисобга олинган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ маълум қилишича, прогнознинг «Ижобий»га ўзгартирилиши ва мустақил кредит профилининг оширилиши компаниянинг молиявий кўрсаткичларини яхшилаш борасидаги натижаларини акс эттиради. Бу, ўз навбатида, халқаро молия бозорларидан ресурс жалб қилиш имкониятларини кенгайтириши мумкин.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

«Ўзбекнефтгаз»нинг кредит рейтинги «ББ» даражасида тасдиқланди, прогноз «Ижобий»га ўзгартирилди | Effect.uz