Qorong‘i rejim
Жамият

Тошкентда 5-қаватдан тушиб кетган 10 ёшли боланинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Akmal Eshonxonov14 кўришлар
Тошкентда 5-қаватдан тушиб кетган 10 ёшли боланинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан тушиб кетган 10 ёшли боланинг аҳволи барқарорлашган. Ҳозирда унинг ҳолати ўртача оғир деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 2016-йилда туғилган бола 22-ноябр куни дўстлари билан беркинмачоқ ўйнаётган вақтда уйнинг чордоғига яширинган. Эҳтиёцизлик оқибатида у ердан пастга тушиб кетган.

Бола оғир аҳволда тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент шаҳар 2-болалар жарроҳлик клиник шифохонасига олиб келинган ва реанимация бўлимига ётқизилган.

Шифохона травматологи Исмат Ниғматовнинг маълум қилишича, болада бош мия чайқалиши, ҳар икки ўпка ва буйракнинг лат ейиши, чап қўл елка суягининг силжиш билан синиши ҳамда ўнг сон суягининг синиши аниқланган.

Шифокорнинг айтишича, ҳозирда боланинг аҳволи барқарор, кундан кунга яхшиланиб бормоқда. Даволаш муолажалари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023-йилда ҳам Тошкентда кўп қаватли уйнинг деразасидан 6 ёшли бола тушиб кетганди. У оғир аҳволда шифохонага олиб борилиб, операция қилинган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Тошкентда 5-қаватдан тушиб кетган 10 ёшли боланинг аҳволи ҳақида маълумот берилди | Effect.uz