Qorong‘i rejim
Жамият

Баҳодир Жўраев «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»га раҳбар бўлди

Akmal Eshonxonov13 кўришлар
Баҳодир Жўраев «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»га раҳбар бўлди

Баҳодир Жўраев «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Ушбу лавозимда у аввал энергетика вазирининг биринчи ўринбосари бўлган Абдумалик Назировнинг ўрнини эгаллади.

Тайинлов ҳақида Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Баҳодир Жўраев янги лавозимга тайинлангунига қадар, 2023-йил июл ойидан буён «Иссиқлик электр стансиялари» АЖ бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган.

У 1966-йилда Навоий вилоятида туғилган. 1990-йилда Тошкент давлат политехника институтини «Електр стансиялари» мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини ҳам шу йили Навоий ГРЕСда бошлаган. У ерда катта электромонтёр, смена бошлиғи ва электр сехи бошлиғининг таъмирлаш бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2000-йилда Навоий ИЕС электр қисми эксплуатацияси бўйича бош муҳандис ўринбосари этиб тайинланган. 2001–2002-йилларда бош муҳандис вазифасини бажарган, 2002–2006-йилларда эса ушбу лавозимда доимий асосда ишлаган.

2006–2009-йилларда Навоий ИЕСга раҳбарлик қилган. 2009–2013-йилларда Навоий шаҳри ҳокими бўлган.

2013–2019-йилларда Навоий кон-металлургия комбинатининг тармоқлар ва подстансиялар сехига раҳбарлик қилган. 2019–2023-йилларда «Иссиқлик электр стансиялари» АЖ бошқаруви раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2023-йил июл ойида эса мазкур компания бошқаруви раиси этиб тайинланган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Баҳодир Жўраев «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»га раҳбар бўлди | Effect.uz