Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Тадбиркорлар электр энергияси учун ойлик тўловнинг 15 фоизини олдиндан тўлаши мумкин

Akmal Eshonxonov13 кўришлар
Тадбиркорлар электр энергияси учун ойлик тўловнинг 15 фоизини олдиндан тўлаши мумкин

“Ҳудудий электр тармоқлари” маълум қилишича, электр энергияси учун тўловни бўлиб амалга ошириш имконияти барча корхоналарга эмас, белгиланган талабларга жавоб берадиган истеъмолчиларга тақдим этилади.

Бунинг учун корхонада масофадан бошқариладиган электр ҳисоблагич ўрнатилган бўлиши, электр энергияси учун қарздорлик ва фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги керак. Шунингдек, сўнгги икки ойда тўловни кечиктирган корхоналар ҳам ушбу имкониятдан фойдалана олмайди.

Талабларга жавоб берадиган корхоналар ойлик электр тўловининг 15 фоизини ой бошида, қолган қисмини эса ой давомида бўлиб тўлаши мумкин. Бу имконият автоматик тарзда тақдим этилади, алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмайди.

Компания тизимни ишга тушириш учун техник ишлар якунланганини билдирган. Шунга қарамай, белгиланган талабларга жавоб берса-да, ушбу имкониятдан фойдалана олмаётган тадбиркорлар “Ҳудудий электр тармоқлари”га мурожаат қилиши мумкин.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Тадбиркорлар электр энергияси учун ойлик тўловнинг 15 фоизини олдиндан тўлаши мумкин | Effect.uz