Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Қирғизистондаги ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Akmal Eshonxonov38 кўришлар
Қирғизистондаги ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қирғизистоннинг Манас шаҳрида қурилаётган бинода содир бўлган ёнғин оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Яна бир ўзбекистонлик жабрланувчи реанимацияда қолмоқда.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин 22-ноябр куни соат тахминан 20:38 да Манас шаҳрининг бир қисми бўлган Интимоқ қишлоғида қурилаётган бинода юз берган.

Ёнғинни ўчиришга учта ўт ўчириш гуруҳи жалб этилган. Ёнғин соат 21:45 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида уч киши жабрланган. Уларнинг икки нафари вафот этган, яна бир киши реанимацияга ётқизилган.

Вафот этганлар қурилиш майдончасида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Омон қолган жабрланувчи ҳам Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Қирғизистондаги ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди | Effect.uz