Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Қути ичига яширинган алиментчи ота 15 суткага қамалди

Akmal Eshonxonov26 кўришлар
Қути ичига яширинган алиментчи ота 15 суткага қамалди

Алимент тўлашдан бўйин товлаган 32 ёшли фуқаро давлат ижрочиларидан яшириниш учун катта қути ичига кириб, устини кўрпача ва турли буюмлар билан беркитди. Бироқ унинг бу уриниши самара бермади.

Маълум қилинишича, фуқаро 2018-йилда чиқарилган суд буйруғига асосан бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаши лозим бўлган. Аммо у йиллар давомида тўловларни тўлиқ амалга оширмай, кам миқдорда тўлаб келган.

Қарздорнинг яширинган жойини аниқлаш мақсадида 2024-йилда унга нисбатан қидирув эълон қилинган ва у қидирув тадбирлари давомида топилган. Шунга қарамай, у яна давлат ижрочиларидан яширинишга уринган.

Давлат ижрочилари унинг қути ичида яширинганини аниқлашди. Мавжуд 44 миллион сўм алимент қарздорлиги сабабли ЖИБ Косон туман суди қарори билан унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Қути ичига яширинган алиментчи ота 15 суткага қамалди | Effect.uz