Ўзбекистонда 294 мингдан ортиқ кўчмас мулк обектига нисбатан мулк ва ижара ҳуқуқи расман эътироф этилди. Шунингдек, 35,5 мингдан зиёд янги аниқланган ер участкаси ауксионга чиқарилди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги маълум қилди.
Агентлик маълумотларига кўра, мамлакатда 1 328 234 та кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган, 885 671 та обектнинг кадастр паспорти шакллантирилган. «УЗКАД» тизимида эса 42 409 355 гектар ер майдонининг электрон харитаси яратилган.
Соҳани рақамлаштириш доирасида 8 087 712 та архив ҳужжати электрон шаклга ўтказилган. Натижада давлат хизматларини кўрсатишда рад этиш ҳолатлари 2,1 баробарга камайган.
Шунингдек, ЎРҚ-937-сонли қонун доирасида 1 870 437 та кўчмас мулк обекти хатловдан ўтказилиб, уларнинг 1 814 650 таси «УЗКАД» тизимига киритилган. Республика бўйича 767 та маҳаллада хатлов ишлари тўлиқ якунланган.
«ЕъТИРОФ» автоматлаштирилган ахборот тизимига 1 107 973 та обект киритилган бўлиб, шундан 294 398 тасига мулк ва ижара ҳуқуқи тўлиқ эътироф этилган.
Бундан ташқари, «ЕРЕЛЕКТРОН» тизимига 71 048 та янги аниқланган ер участкаси киритилиб, уларнинг 35 582 таси ауксионга чиқарилган. «Кўп квартирали уйлар реестри» тизимида эса 1 226 та кўп қаватли уйдаги 83 450 та квартира рақамлаштирилган.
Агентлик маълум қилишича, Давлат хизматлари марказларида ташкил этилган 206 та «Кадастр маслаҳат бурчаги» орқали 91 032 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилган.




