Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Синф ёки гуруҳда болаларнинг 20 фоизи касалланса, карантин эълон қилиниб, онлайн таълимга ўтилади

Akmal Eshonxonov10 кўришлар
Синф ёки гуруҳда болаларнинг 20 фоизи касалланса, карантин эълон қилиниб, онлайн таълимга ўтилади

Ўзбекистонда мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида бир синф ёки гуруҳдаги болаларнинг 20 фоизи ёки ундан кўпроғи юқумли касалликка чалинса, ўша синф ёки гуруҳ карантинга ёпилади. Таълим жараёни эса онлайн шаклда давом эттирилади.

Бу ҳақда Санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ўтказган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қўмита бошқарма бошлиғи Рустамжон Икромовнинг тушунтиришича, мазкур тартиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли буйруқларда белгиланган. Таълим муассасасида юқумли касаллик билан касалланиш ҳолатлари аниқланиб, муайян синф ёки гуруҳда касалланган болалар улуши 20 фоизга еца ёки ундан ошса, шу жамоада карантин жорий этилади ва ўқув жараёни онлайн шаклга ўтказилади.

Айни пайтда куз-қиш мавсумида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфексиялар тарқалиш хавфи ортиши сабабли мактаблар ва боғчаларда болалар ҳамда ходимлар саломатлигини назорат қилиш чоралари кучайтирилади.

Жумладан, касаллик белгилари кузатилган болалар вақтинча жамоадан ажратилади. Таълим муассасаларида хоналарни мунтазам шамоллатиш, нам тозалаш ва бошқа санитария-гигиена тадбирларига эътибор қаратилади.

Қўмита ота-оналардан фарзандларида юқумли касаллик аломатлари кузатилса, уларни мактаб ёки боғчага юбормасликни сўради. Бу нафақат боланинг саломатлигини асраш, балки касалликнинг бошқа ўқувчилар ва тарбияланувчиларга тарқалишининг олдини олиш учун ҳам муҳим.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Синф ёки гуруҳда болаларнинг 20 фоизи касалланса, карантин эълон қилиниб, онлайн таълимга ўтилади | Effect.uz