2026-йил январ–октябр ойларида Ўзбекистон Хитойга 420,43 миллион долларлик қувур орқали етказиб бериладиган табиий газ экспорт қилди. Бу ҳақда ТАСС Хитой Бош божхона бошқармаси маълумотларига таяниб хабар берди.
Қувур орқали Хитойга газ етказиб берувчи давлатлар орасида Ўзбекистон қиймат жиҳатидан бешинчи ўринни эгаллади.
Экспорт қиймати бўйича мамлакатлар қуйидагича жойлашган:
Россия — 8,34 миллиард доллар;
Туркманистон — 7,16 миллиард доллар;
Мянма — 1,26 миллиард доллар;
Қозоғистон — 951,17 миллион доллар;
Ўзбекистон — 420,43 миллион доллар.
Хитой томонидан импорт қилинган қувур газининг жисмоний ҳажми очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2025-йилда Ўзбекистон Хитойга 773 миллион долларлик қувур гази экспорт қилган эди.




