Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Қиш мавсуми учун 102 минг тонна бензин захираси шакллантирилди — "Ўзбекнефтгаз"

Akmal Eshonxonov16 кўришлар
Қиш мавсуми учун 102 минг тонна бензин захираси шакллантирилди — "Ўзбекнефтгаз"

"Ўзбекнефтгаз" маълумотига кўра, қиш мавсуми учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва тизимдаги нефт базаларида 102 минг тонна бензин захираси яратилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 минг тоннага кўп.

Ҳозирда биржа савдоларига ҳар куни 4,6 минг тонна бензин, жумладан, 4,3 минг тонна АИ-92 маркали ёқилғи чиқарилмоқда. Талаб ошган тақдирда бу ҳажмни кунига 8 минг тоннага, зарурат бўлса, 10 минг тоннагача етказиш имконияти мавжуд.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида суткасига ўртача 3,2–3,4 минг тонна бензин ишлаб чиқарилмоқда. Йил якунигача ишлаб чиқариш ҳажмини 1,1 миллион тоннага етказиш режалаштирилган. Эҳтимолий тақчилликнинг олдини олиш мақсадида тайёр бензин импорти бўйича ҳам чоралар кўрилмоқда.

Компания маълумотида таъкидланишича, биржага чиқарилаётган бензиннинг бошланғич нархи апрел ойидан буён ўзгармаган — бир тоннаси 14 миллион сўм.

Бироқ савдоларда нархнинг ошишига харид фаоллиги, мавсумий кутилмалар ва айрим хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг олдиндан кўпроқ захира тўплашга интилиши таъсир қилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Қиш мавсуми учун 102 минг тонна бензин захираси шакллантирилди — "Ўзбекнефтгаз" | Effect.uz