Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Жиззахда 500 миллион долларлик янги ИЕС ишга туширилди

Akmal Eshonxonov8 кўришлар
Жиззахда 500 миллион долларлик янги ИЕС ишга туширилди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида қуввати 550 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр стансияси Ўзбекистон ягона электр энергетика тизимига уланди. 20-ноябр куни иш бошлаган стансия йилига 4,4 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 500 миллион долларни ташкил этади. Стансия Туркиянинг Ценгиз Энержи компанияси билан ҳамкорликда қурилган.

Обект замонавий буғ-газ қурилмалари, жумладан, Сиеменс Энергй СГТ5-4000Ф газ турбиналари билан жиҳозланган. Унинг фойдали иш коеффициенти 60 фоиздан юқори. Вазирлик ҳисоб-китобларига кўра, стансия йилига 500 миллион куб метргача табиий газни тежаш имконини ҳам беради.

Лойиҳа қурилиши 2023-йил август ойида бошланган. 2023-йил 8-ноябрдаги Президент қарори билан уни тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этган ҳолда амалга оширишнинг асосий шартлари тасдиқланган.

Келишувга мувофиқ, Ценерго компанияси стансияни лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш ва эксплуатация қилиш учун масъул ҳисобланади. «Ўзенергосотиш» эса ишлаб чиқарилган электр энергиясини 25 йил давомида харид қилиш мажбуриятини олган.

Лойиҳани молиялаштириш учун компания ДЗ БАНК ва ДенизБанк АГдан 164,25 миллион евро миқдорида узоқ муддатли кредит ҳам жалб қилган.

Дастлаб стансияни 2025-йилда ишга тушириш режалаштирилган эди. Бироқ муддатлар бир неча бор қайта кўриб чиқилган. 2026-йил феврал ойида Жиззах вилояти ҳокимлиги обектни йил охирига қадар тўлиқ фойдаланишга топшириш режалаштирилганини билдирган.

Энергетика вазирлиги янги стансия мамлакатнинг электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини ошириши ва истеъмолчиларни электр билан таъминлаш ишончлилигини яхшилашини кутмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Жиззахда 500 миллион долларлик янги ИЕС ишга туширилди | Effect.uz