Qorong‘i rejim
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Иорданияга давлат ташрифи билан боради

Akmal Eshonxonov21 кўришлар
Шавкат Мирзиёев Иорданияга давлат ташрифи билан боради

Президент Шавкат Мирзиёев 23–24-ноябр кунлари Иордания Подшоҳи Абдулла ИИ ибн ал-Ҳусайннинг таклифига биноан ушбу мамлакатга давлат ташрифи билан боради.

Ташриф доирасида Аммон шаҳрида Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Шунингдек, икки давлат расмийлари ҳамда ишбилармон доиралари иштирокида бизнес форуми ташкил этилади.

Музокараларда икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Хусусан, тўқимачилик, тоғ-кон ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика соҳаларидаги шерикликни ривожлантириш, шунингдек, маданий-гуманитар алоқалар ва сайёҳлик алмашинувларини фаоллаштиришга эътибор қаратилади.

Ташриф якунлари бўйича икки давлат ўртасида қатор ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилган.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Иорданияга давлат ташрифи билан боради | Effect.uz