Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли фундаментал асарининг араб тилидаги нашри тақдимоти бўлиб ўтди. Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилган мазкур нуфузли анжуманда 1 500 нафардан ортиқ меҳмон — икки мамлакатнинг давлат ва жамоат арбоблари, Иордания парламенти (Мажлис ал-Умма) аъзолари, диний уламолар, етакчи олимлар, экспертлар ҳамда араб оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тақдимотда Ўзбекистон делегасияси таркибида Президент маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Ўзбекистондаги Ислом сивилизасияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ва Ўзбекистоннинг Иорданиядаги элчиси Нодиржон Турғунов қатнашди. Иордания томонидан Жаҳон ислом илмлари ва таълим университети президенти Жаъфар ал-Мағрибий ал-Фанатиса, Бош муфтий Аҳмад ал-Ҳасанот ва бошқа юқори мартабали меҳмонлар сўзга чиқди.
Олти боб ва хотимадан иборат “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” асарида «Давлат — инсон учун» ва «Инсон қадри учун» тамойиллари асосида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, мамлакатни модернизасия қилиш ҳамда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишга қаратилган стратегик қарашлар жамланган. Китобда халқаро муносабатларда қарама-қаршилик ўрнига мулоқот, адоват ўрнига бағрикенглик ва зўравонлик ўрнига тинчликни устувор қўйиш ғоялари кенг ёритилган. Бугунга қадар араб, инглиз, италян, рус ва урду тилларига таржима қилинган ушбу асар хорижий жамоатчиликка Янги Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати билан бевосита танишиш имконини бермоқда.
Тадбир доирасида «Янги Ўзбекистон феномени» мазмун-моҳиятини очиб берувчи, араб тилига таржима қилинган яна 9 та китоб ва китоб-албом тақдим этилиб, Иордания кутубхоналарига совға қилинди. Улар орасида «Шавкат Мирзиёев — жаҳон миқёсидаги давлат ва сиёсат арбоби», «Мустақиллик зафарномаси», Покистон Бош вазири Муҳаммад Шаҳбоз Шариф кириш сўзи билан чоп этилган «Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс — тараққиёт консепти» ҳамда «Янги Ўзбекистон: тинчлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри» каби нашрлар алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, Аммонда «Ўзбекистон: сивилизасиялар, шахсиятлар, кашфиётлар» китоблар кўргазмаси, «Мовароуннаҳр — асрлар оша таралган ислом сивилизасияси зиёси» халқаро илмий конференсияси ҳамда Ўзбекистондаги Ислом сивилизасияси марказининг халқаро тақдимоти ўтказилди. Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов ушбу мажмуа Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йилда БМТ Бош Ассамблеясида илгари сурган «жаҳолатга қарши — маърифат» ғояси ва муаллифлик консепсияси асосида бунёд этилганини таъкидлади.
«Ўзбекистон — бутун ислом умматининг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин тутган, жаҳон илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшган буюк алломалар етишиб чиққан муборак замин. Бугун Янги Ўзбекистонда исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини, маърифат ва бағрикенглик ғояларини тарғиб этишга қаратилаётган эътибор қалбимда масрурлик уйғотади», — деди Иордания Бош муфтийси Аҳмад ал-Ҳасанот.
Ал ул-Байт университети висе-президенти, профессор Ҳани Ахуршида эса Ўзбекистон Президентининг низолар ўрнига ҳамкорлик, қўрқув ўрнига билимни танлаш ҳақидаги ғоялари бутун инсоният тафаккурини эзгу мақсадлар сари йўналтиришга хизмат қилишини қайд этди.
Тақдимот якунида иштирокчиларга Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан араб тилида тайёрланган «Янги Ўзбекистон феномени» ҳақидаги махсус видеофилм намойиш этилди. Ушбу тадбирлар Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги маданий дипломатия ҳамда илмий-академик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди.
Аммонда Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” китоби араб тилида тақдим этилди
Akmal Eshonxonov7 кўришлар

Улашиш:
Ўхшаш янгиликлар

Сиёсат
«Ўзбекнефтгаз»да қиш мавсуми ва 2027-йил режалари муҳокама қилинди
13-ноябр, 2026, 20:4358

Сиёсат
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида болалар тақдири ҳақида гапирди
11-ноябр, 2026, 16:3266

Сиёсат
«Яхши ҳам блогерлар бор. Биз тезроқ ишлаймиз» — Самарқандда ёмғирдан кейинги манзара
11-ноябр, 2026, 15:5458

Сиёсат
9 ойда 420 мингдан ортиқ шахсга маъмурий жазо қўлланди – Олий суд
11-ноябр, 2026, 15:2542