Qorong‘i rejim
Сиёсат

Ўзбекистон–Россия ҳарбий ҳамкорлигида янги босқич: қатор ҳужжатлар имзоланди

Akmal Eshonxonov10 кўришлар
Ўзбекистон–Россия ҳарбий ҳамкорлигида янги босқич: қатор ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва унинг истиқболларини муҳокама қилди. Учрашув якунида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.

Россия Федерацияси мудофаа вазири Андрей Белоусов бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-маёр Ботир Қудратхўжаев Россиялик ҳамкасби билан Хива шаҳрида учрашди.

Музокараларда икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг жорий ҳолати, эришилган натижалар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилди. Томонлар мудофаа соҳасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни янги йўналишлар билан бойитиш ва мавжуд алоқалар самарадорлигини ошириш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Учрашув якунида ҳарбий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва истиқболли ташаббусларни амалга оширишга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.

Расмий тадбирлардан сўнг Россия ҳарбий делегацияси вакиллари қадимий Хиванинг тарихий ва меъморий обидалари билан танишди.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистон–Россия ҳарбий ҳамкорлигида янги босқич: қатор ҳужжатлар имзоланди | Effect.uz