Ўзбекистонда Коксаки вируси бўйича эпидемиологик вазият барқарор ва назорат остида. Бу ҳақда Санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси маълум қилди.
Қўмита энтеровирусли инфексиялар, жумладан, Коксаки вируси билан боғлиқ вазият юзасидан расмий ахборот бериб, касаллик тарқалиши бўйича ҳозирча хавотирли ҳолат кузатилмаётганини билдирган.
Коксаки вируси энтеровируслар гуруҳига мансуб бўлиб, болаларда иситма, кўнгил айниши, қусиш, танада тошмалар, оғиз бўшлиғида оғриқли яралар ва пуфакчалар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Қўмита фуқароларга қўлларни мунтазам совун билан ювиш, хавфсиз ичимлик сувидан фойдаланиш ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишни тавсия этган.
Шунингдек, аҳолидан касалликка оид маълумотларни фақат расмий ва ишончли манбалардан олиш сўралган.




