Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Чет эл машиналари учун Ўзбекистонда бўлиш муддати икки баравар оширилади

Akmal Eshonxonov17 кўришлар
Чет эл машиналари учун Ўзбекистонда бўлиш муддати икки баравар оширилади

Ўзбекистонда чет эл автотранспорт воситаларининг мамлакат ҳудудида бўлиш муддати 90 кундан 180 кунгача оширилиши мумкин. Шунингдек, божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддати ҳам икки бараварга узайтирилиши таклиф этилмоқда.

Бу ўзгаришлар божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартибларини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳасида назарда тутилган. Ҳужжат 24-ноябр куни Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Лойиҳага мувофиқ, Божхона кодексига чет эл автомобилларини олиб кириш ва олиб чиқиш тартибига оид ўзгартиришлар киритилади. Божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддати 60 кундан 120 кунга оширилади.

Шунингдек, тўловларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашда ҳисобланадиган фоизлар Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасига тенглаштирилади. Тадбиркорлар учун бош таъминот суммаларини камайтириш механизмини жорий этиш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, лицензия, рухсатнома ва хабардор қилиш бўйича аризалар ҳамда уларга илова қилинадиган ҳужжатларни «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали қабул қилиш имкониятлари кенгайтирилади.

Қонун лойиҳаси энди иккинчи ўқишда кўриб чиқилади. Демак, таклиф этилаётган ўзгаришлар ҳозирча амалдаги тартиб эмас.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Чет эл машиналари учун Ўзбекистонда бўлиш муддати икки баравар оширилади | Effect.uz