Qorong‘i rejim
Ўзбекистон

Тошкент қарийб 7,7 килограмм соф кумушни ноқонуний сотаётган шахс ушланди

Akmal Eshonxonov6 кўришлар
Тошкент қарийб 7,7 килограмм соф кумушни ноқонуний сотаётган шахс ушланди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 7 килограмм 685 грамм соф кумушни 156 миллион сўмга сотаётган шахс қўлга олинди. У қимматбаҳо металлар муомаласи билан шуғулланиш учун тегишли лицензияга эга бўлмаган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида қимматбаҳо металларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Тошкент вилоятининг Бўка туманида яшовчи, 1973-йилда туғилган фуқаро 7 килограмм 685 грамм соф кумушни 156 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Текширувда унинг қимматбаҳо металлар муомаласи билан шуғулланиш учун тегишли лицензияси йўқлиги ва ноқонуний фаолият олиб бораётгани аниқланган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ўхшаш янгиликлар

Тошкент қарийб 7,7 килограмм соф кумушни ноқонуний сотаётган шахс ушланди | Effect.uz