Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули 25-ноябр куни соат 10:00 дан бошланади. Бу сафар аризалар аввал тақдим этилган субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан қабул қилинади.
Субсидия олиш учун ариза берувчилар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплаши;
кредит тарихи дастурда иштирок этаётган 15 та банкдан камида биттасининг талабларига мос келиши;
ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи номида Ўзбекистон ҳудудида мулк ҳуқуқи асосида турар жой бўлмаслиги;
ўртача ойлик даромади белгиланган мезонлар доирасида бўлиши.
Аризаларни Давлат хизматлари марказлари, МйГов мобил иловаси ёки мй.гов.уз портали орқали топшириш мумкин.
Муҳим: ариза топширишда ОнеИД тизими орқали банкларга кредит тарихини ўрганиш учун тегишли маълумотлардан фойдаланишга рухсат берилган бўлиши керак. Шунингдек, кредит тарихини олишга чеклов ўрнатилмаган бўлиши лозим. Акс ҳолда, ариза рад этилади.
Ҳарбий тузилмалар ходимлари субсидия олиш учун бевосита Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиб ариза топширишлари мумкин.




