Президент Шавкат Мирзиёев Иорданияга парвоз чоғида набираси Шавкатбекка ёзган мактубида келажак авлод, илм-маърифат, Ватанга хизмат қилиш ва инсон қадр-қиммати ҳақидаги фикрларини баён этди. Қуйида мактубдан энг муҳим иқтибосларни жамладик.
🔵 «Тақдир зиммамга шундай вазифа юклаганки, мен нафақат сенинг, балки сенга ўхшаган миллионлаб Ўзбекистон фарзандларининг келажаги ҳақида ҳам ўйлашим, қайғуришим керак».
🔵 «Ҳамиша халқ оғирини енгил қилиш, мушкулини осон этишни асосий мақсад, ўз ҳаётимнинг маъно-мазмуни деб билганман».
🔵 «Бу дунёда миллатнинг дардига дармон бўлишдан кўра аъло ва афзал иш йўқ».
🔵 «Унутма, сизлар ўз ақл-заковати билан дунёни ўзгартирган, инсониятга устозлик қилган не-не буюк зотларнинг авлодисиз».
🔵 «Фарзандларимизнинг иқтидорини вақтида уйғотиб, парваришлай олсак бас».
🔵 «Зукко, билимли, ҳунарли ёшларни вояга етказиш ҳам ана шундай машаққатли иш, масъулиятли юмушдир».
🔵 «Юрт келажаги сен каби миллионлаб ёшларга боғлиқ эканини асло унутма! Илм-маърифат ўрганишга сидқидилдан ҳаракат қил!»
🔵 «Ёшликда олинган билим худди тошга ўйилган нақш каби сира ўчмайди».
🔵 «Халқим тунда осуда ухлаши учун ҳам мен ҳар доим бедор бўлмоғим керак, ахир!»
🔵 «Ҳар бир дақиқани ғанимат бил!»
🔵 «Ҳаётдаги энг катта ютуқ ҳеч қачон йиқилмасликда эмас, балки йиқилган тақдирда ҳам ўзида куч топиб қайта тура билишдадир».
🔵 «Тушкунликка тушма! Фақат олға ва яна олға юр!»
🔵 «Езгу ният, қатъий амал ва гўзал фазилатлар билан яшасанг, асло кам бўлмайсан».
🔵 «Байроқ — Ватанимиз, миллий ғуруримиз тимсоли».
🔵 «Ватанга наф келтирмоққа, эл корига ярамоққа интил!»
🔵 «Ҳар қандай вазиятда ҳам инсон бўлиб қолмоқ муҳимдир».
Мактубнинг тўлиқ матни Президентнинг расмий сайтида эълон қилинган.




