Ўзбекистонда биометрик паспорт ва ИД-карталарда такомиллаштирилган ўзбек алифбосидаги янги ҳарфларни акс эттириш ҳамда уларни халқаро лотин ёзувига ўтказиш — транслитерация қилиш қоидаларини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, эски алифбода расмийлаштирилган ҳужжатлар ўз юридик кучини сақлаб қолиши белгиланмоқда.
Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбек алифбосига киритилган ўзгаришларни жамиятнинг барча соҳаларида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида маълум қилинган.
Ҳужжат лойиҳаси 2026-йил 21-октябрдаги ЎРҚ–1184-сон Қонун ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Унга кўра, ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарф «Ў ў – Ў ў», «Ғ ғ – Ғ ғ», «Ш ш – Ш ш», «Ч ч – Ч ч» шаклига ўзгартирилган.
Лойиҳага мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги биометрик паспорт ва ИД-карталарнинг машинада ўқиладиган зонасида (МРЗ) исм, фамилия ва бошқа маълумотларни халқаро лотин ҳарфларида ифодалаш қоидаларини қайта кўриб чиқади.
Бу жараён бир неча босқичда амалга оширилиши таклиф этилган. Жумладан, 2027-йил январда мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузиш, февралда амалдаги қоидалар ва дастурий алгоритмларни хатловдан ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, ИЦАО Доц 9303 халқаро стандарти талабларига мувофиқ ягона қоидалар ишлаб чиқилиб, зарурат туғилса, ИЦАО билан маслаҳатлашувлар ўтказилади.
2027-йил мартда МРЗ зонаси учун ягона транслитерация қоидаларини тайёрлаш, апрелда уларни ҳужжатларни шакллантириш ва шахсийлаштириш тизимларида синовдан ўтказиш, май ойида эса синов натижалари асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш кўзда тутилган.
Шу билан бирга, 2027-йил январ–апрел ойларида паспорт ва ИД-карталарнинг визуал маълумотлар зонасида (ВИЗ) такомиллаштирилган алифбо ҳарфларини акс эттириш имкониятлари ҳам ўрганилади.
Қарор лойиҳасида янги алифбода расмийлаштириладиган ҳужжатлар рўйхати ҳам белгиланган. Унга кўра, қонун кучга кирганидан кейин бериладиган фуқаролар, чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ИД-карталари, хорижга чиқиш биометрик паспортлари, ҳайдовчилик гувоҳномалари, автомобил техник паспортлари ҳамда кадастр ҳужжатларини такомиллаштирилган алифбода расмийлаштириш таклиф этилмоқда.
Бироқ амалдаги алифбода тайёрланган ҳужжат бланкаларидан 2028-йил 1-январга қадар фойдаланишга рухсат бериш кўзда тутилган. Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари ходимларининг хизмат гувоҳномалари эса белгиланган муддатларда алмаштирилганда янги алифбода расмийлаштирилади.
Энг муҳими, амалдаги қонунчилик асосида берилган барча ҳужжатлар, жумладан, шахсий ва мулкий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар уларда ҳарфларнинг эски шакли қўлланганидан қатъи назар, ўз юридик кучини сақлаб қолади.
Шунингдек, фуқаронинг исми, фамилияси ва отасининг исми аввалги ёки такомиллаштирилган ҳарфларда ёзилгани сабабли унинг шахсини аниқлаш, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, давлат хизматларидан фойдаланиш ёки ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмаслиги таклиф этилмоқда.
Қайд этиш жоизки, ҳозирча бу чоралар Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида назарда тутилган. Уларнинг амалга оширилиши ҳужжатнинг қабул қилинишига боғлиқ.




